• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 22 октября 2021

Самарқандда шифокорни ҳақоратлаб, беморларни тинчини бузган шахс қамалди

Ушбу фуқаро маст ҳолда шифохонага келиб, жанжал кўтарган.

493
0
Халқ сўзи

ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 19 октябрь куни Паяриқ туманида яшовчи Д.Е. туман марказий шифохонасига маст ҳолатда келиб, шу ерда даволанаётган беморлар ҳамда шифокорларнинг тинчлигини бузиб, шовқин кўтарган.

Шу пайт шифокор У.Х. уни тинчлантириб, тартибга чақирганида, Д.Е. шифокорнинг эгнидаги кийимидан тортиб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидасини қасддан менсимасликда ифодаланган хатти-ҳаракатлар содир этган. 

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар тумани жиноят ишлари бўйича судига тақдим қилинган.

Суд қарорига кўра, Д.Е. ЖКнинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

493
0