• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 мая 2021

Ўрта Чирчиқнинг сўконғич ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ишдан олинди

Раҳбар уни мажбурий меҳнатга жалб қилганликда айблаган ходимини сўкканди.

28 мая 2021
1405
0
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги / Асқар Турдиқулов

Аввалроқ, Ўрта Чирчиқ тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Асқар Турдиқулов мажбурий меҳнатга жалб қилганликда айблаган ходимини қўпол сўзлар билан ҳақорат қилгани ҳақида хабар бергандик.  

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Асқар Турдиқулов томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳолати тасдиқланган ва унга нисбатан 19 май куни МЖтКнинг 49-моддаси билан баённома расмийлаштирилган.

26 май куни Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-қисмига асосан Aсқар Турдиқулов билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан қонунга зид равишда ишдан бўшатилган ходимни ишга тиклаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилган.

28 мая 2021
1405
0