Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисинининг ўринбосари – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига Бекмуродов Адхам Шарипович тайинланди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бу борада Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони имзоланган.
А. Ш. Бекмуродов бунга қадар “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.