• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 ноября 2020

Ўзбекистондаги мобиль алоқа абонентлари сони 25 миллионга яқинлашди

Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1 млн. 598,1 мингтага ўсган.

552
0
UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мобиль алоқа тизимига уланган абонентлар сони 24 млн. 824,3 мингтани ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 % га ёки 1 млн. 598,1 мингтага ўсган.

Шу жумладан, аҳолида 23 млн. 363,0 мингта абонентни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 % га ёки 852,2 минг абонент сонига ошган.

Мобиль алоқа тизимига уланган энг кўп абонентларга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 4,8 млн. абонент

Фарғона вилояти – 2,8 млн. абонент

Самарқанд вилояти – 2,3 млн. абонент

Андижон вилояти – 2,1 млн. абонент

Маълумот учун, Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентабрь ҳолатига 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган мобил телефонлар сони 285 тани ташкил этди.

2010 йилда ушбу кўрсаткич 145 тани, 2015 йилда 234 тани ташкил этган.

552
0