• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 ноября 2020

11 ноябрни «Касаба уюшмалари куни» деб белгилаш таклифи билдирилди

Ушбу таклиф Касаба уюшмалари федерацияси қурултойи иштирокчиларига йўлланган президент табригида билдирилган.

2246
0
ЎзА

Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг Vlll қурултойи бўлиб ўтмоқда.

Касаба уюшмаларининг ижтимоий ҳамкорлари бўлган кўплаб вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар кенгаши раислари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тадбирда делегат сифатида иштирок этмоқда.

Қурултойда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Vlll қурултойи иштирокчиларига байрам табригини Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Давлат раҳбарининг Касаба уюшмалари федерацияси қурултойи иштирокчиларига йўллаган табригида 11 ноябрни «Касаба уюшмалари куни» деб белгилаш таклифи билдирилди.

2246
0