• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 ноября 2020

Ялпи ички маҳсулот таркибида қурилишнинг улуши ошган – Статистика қўмитаси

Давстатқўм маълумотига кўра, 1 октябрь ҳолатига республика бўйича 65,2 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

713
0
Андижон вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 9 ойи якунларида ялпи ички маҳсулот таркибида қурилиш тармоғининг улуши 7,4 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5% пунктга ошган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нарxларда 408,3 трлн. сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг 9 ойи якунларида ялпи ички маҳсулот таркибида тармоқларнинг улуши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қуйидагича ошган:

–  қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши – 27,3 % дан 27,9 % га (0,6 % пунктга)

–  қурилиш тармоғининг улуши – 6,9 % дан 7,4 % га (0,5 % пунктга)

Айрим тармоқлар эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қуйидагича камайган:

–  саноатнинг улуши – 29,3 % дан 28,5 % га (0,8 % пунктга)

–  хизматлар соҳасининг улуши – 36,5 % дан 36,2 % га (0,3 % пунктга)

Маълумот учун, 1 октябрь ҳолатига республика бўйича 65,2 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,6 % га тенг.

713
0