• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 ноября 2020

4-синф ўқувчиси 2 яшар болакайни “Дамас”да уриб юборди

Ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаган қизалоқ ЙТҲ содир бўлган жойда вафот этган.

1255
0
Иллюстрация

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Бағдод туманида 11 ёшли И. отасига тегишли «Дамас»ни миниб, маҳалладаги савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келишга чиққан вақтида 2 ёшли И. ни уриб юборган, дея ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри.  

ЙТҲ оқибатида саросимага тушиб қолган 4-синф ўқувчиси воқеа жойидан қочиб кетган. 2 ёшли қизчага ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади.

Бағдод тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори Аҳрор Жакбаровнинг маълум қилишича, айни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълум бўлишича, тумандаги умумтаълим мактабларидан бирининг 4-синф ўқувчиси бўлган болакай уйи олдида отаси калити билан қолдирган «Дамас»ни рухсатсиз ҳайдаган ва бошқарувни эплай олмай автоҳалокат содир этган.

1255
0