• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 ноября 2020

"Эркин" ҳудудидаги баъзи маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари тугагани боис газ қувурларини асосий тизимга уланиши айтилди.

822
0
UzNews.uz

"Эркин" ҳудудидаги баъзи маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Zangiotatumangaz газ таъминоти бўлими маълум қилди.

Қайд этилишича, "Эркин" ҳудуди "Янги ҳаёт" МФЙдаги аҳоли хонадонларида табиий газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида, "Эркин" ҳудуди "Тариқ тешар" маҳалласи (М-39 автомобиль йўл ёқаси)дан ўтган ер ости ўрта босимли Д-219 мм.ли газ қувурининг 300 метр қисмини таъмирлаш ишлари якунланган. 

"Шу сабабли, қувурни ҳаракатдаги газ қувурига қайта улаш ишларини амалга ошириш учун 2020 йил 17 ноябрь куни соат 09:00 дан, газ қувурини қайта улаш ишлари якунланганга қадар "Эркин" ҳудудининг "Бодомзор", "Тариқ тешар", "Қаҳрамон" ва "Янги ҳаёт" МФЙларидаги жами 1050 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилади", дейилади хабарда.

822
0