Швейцарияда жойлашган Education First халқаро ташкилоти асосий тили инглиз тили бўлмаган мамлакатларда инглиз тилини билиш даражаси бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди.
Тадқиқот 100 та мамлакатдан жами 2,2 миллион киши ўртасида ўтказилган. Кишиларнинг инглиз тилини билиш даражаси “жуда юқори”, “юқори”, “ўрта”, “паст” ва “жуда паст” гуруҳларга бўлиб, баҳоланган. Унга кўра, Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон “жуда паст” гуруҳга киради.
Ўрганилган давлатлардан Нидерландия, Дания, Финландия, Швеция, Норвегия энг юқори балл тўплаб, биринчи бешликда турибди. Ўзбекистон эса бу рўйхатда 88-ўринда.
Education First тадқиқотига кўра, инглиз тилини билиш даражаси Ўзбекистонда ўтган йилга нисбатан 7 даражага ўсган. Олдин Ўзбекистон ушбу рўйхатнинг 95-ўрнида эди.