• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 ноября 2020

Андижонда ўзлаштириб юборилаётган ерлар мактабга қайтарилди

Ушбу масала юзасидан Халқ таълими вазирлиги вилоят прокуратурасига мурожаат қилган.

766
0
Халқ таълими вазирлиги

Андижонда ўзлаштириб юборилаётган мактаб ер майдонлари таълим муассасалари тасарруфига қайтарилди.

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабларнинг 73,4 сотих ер майдонлари тадбиркорлик субъектларига бериб юборилаётганлиги ҳақидаги мурожаатлар Халқ таълими вазирлигига келиб тушганидан сўнг вазирлик бу масалада вилоят прокуратурасига мурожаат билан чиққан.

Андижон вилоят прокуратураси томонидан мазкур ҳолатлар ўрганилиб, Балиқчи туман ҳокимлигининг қарори билан тумандаги 10, 39 ва 50-сон умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудидаги жами 73,4 сотих ер майдонлари Президент қарорига зид равишда Халқ таълими вазири билан келишув амалга оширилмасдан тўғридан-тўғри туман захирасига олинганлиги аниқланган.

Шу тариқа мазкур ҳолат бўйича Балиқчи туман прокуратураси томонидан туман ҳокимининг қарорига протест келтириш йўли билан бекор қилиниши таъминланган.

766
0