• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 30 ноября 2020

Ўзбекистон киберспорт ассоциациясига янги президент тайинланди

Республика киберспорт ассоциациясига Жўраев Дониёр Муродхонович раҳбарлик қилади.

1440
0

Жўраев Д. М. аввал мамлакатнинг кўп каррали чемпиони ҳисобланадиган Ўзбекистоннинг ягона расмий киберспорт ташкилоти – ARCRED’га раҳбарлик қилган. Ҳозирда жамоалар Украинадаги буткемпда.

Эслатиб ўтамиз, киберспорт ассоциациясига Заурхон Алиев раҳбарлик қилаётган эди.

Ўзбекистон киберспорт ассоциациясига 2017 йилда асос солинган.

Бугунги кунда киберспорт ассоциацияси Россиянинг компьютер спорти ва «Asian E-Sport Federation» федерацияси каби кўплаб халқаро федерациялар билан ҳамкорлик қилади.

Ҳар йили халқаро E-Sport «IeSF» федерацияси кўмаги билан, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокида компьютер ўйинлари бўйича расмий чемпионатлар ўтказилади.

Яқин келажакда МДҲ ва Европа давлатларини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистонда киберспорт бўйича йирик турнирларни ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ассоциация бутун республика бўйлаб ўз пунктларини кенгайтирган ҳолда, мамлакат киберспортчиларининг халқаро турнирларда иштирок этишини таъминлашни кўзлаган.

Киберспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоасини ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.

«Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлаш ва уларга киберспорт соҳасида ўсиш ва ривожланишга ёрдам берадиган керакли барча шароитларни яратиш зарур»,– дея қайд этган ассоциация президенти Жўраев Дониёр.

1440
0