• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 декабря 2020

Qarshi City’даги хонадонларга кондиционер расми нега ёпиштирилгани айтилди

Ҳокимият яқинда вилоятга ташриф буюрган президентга ҳам бу ҳақда маълумот берилганини маълум қилди.

1278
0
president.uz

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги “Qarshi City’даги кондиционерлар” бўйича ўрганиш олиб борган.  

Маълум қилинишича, Qarshi City’да қурилаётган кўп қаватли уйларнинг деворига кондиционерларнинг расми ёпиштириб чиқилган. 

Бундан кўзланган мақсад – уй эгалари кондиционерни шу жойга ўрнатса, дизайн ва хавфсизлик жиҳатидан қулай жойлашиши назарда тутилгани таъкидланган. Яъни, кимдир ташқи девордан, кимдир дераза ёнидан ва яна кимдир балкондан жойлаштирса, тартибсиз жойлашув дизайнга таъсир кўрсатмаслиги учун кондиционерга жой белгилаб кетилган.

Қайд этилишича, президентга ҳам бу бўйича маълумот тақдим этилган. 

“Бу ерда ҳеч қандай кўзбўямачилик назарда тутилмаган”, - дейилади хабарда.

1278
0