• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 октября 2021

Фарғонада 251 млн сўмлик пиротехника воситаларини олиб кетаётган шахс ушланди

Мамлакатга ноқонуний равишда қарийб 588 минг дона пиротехника воситаларини олиб кирган фуқаро қўлга тушди.

911
0
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизматининг UzNews.uz'га хабар қилишича, олдиндан кузатувга олинган фуқаро М.С. бошқарувидаги Cobalt автомашинасида Оқбилол-Қўштепа йўналишида ҳаракатланиб, ушбу тумандаги хонадонлардан бирига кириб, юкларни тушириб, қайтиб чиқаётган вақтида, автомобилни тўхтатиш чоралари кўрилганда, М.С автомашинада воқеа жойидан қочиб, номаълум тарафга яширинган.

Холислар иштирокида хонадон кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний равишда мамлакатга олиб кирилган, умумий қиймати 251,7 миллион сўмлик 6 турдаги жами 588,5 минг дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

911
0