• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 9 апреля 2025

Қашқадарёда Nexia ҳайдовчиси уч нафар профилактика инспекторини уриб кетди

Ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида икки нафар профилактика инспектори вафот этди.

1076
0
UzNews.uz

Қашқадарё вилоятида Nexia ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлиб, икки нафар ички ишлар идорасининг профилактика инспектори ҳалок бўлди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Муборак туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида суднинг ажримига кўра, 1 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ЙТҲ оқибатида 1 нафар ИИБ профилактика инспектори воқеа жойида, 1 нафари шифохонада вафот этган, 1 нафари ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

1076
0