• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 8 апреля 22:20

Тошкентда меҳмон 2 нафар йигитни пичоқлаб, уларнинг уйини ёқиб юборди

Гумонланувчи шахс келишмовчилик сабаб мезбон йигитларни 5 ва 7 марта пичоқлагани айтилмоқда.

702
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, гумонланувчи йигит танишининг уйига меҳмонга келади ва кутилмаганда улар ўртасида жанжал келиб чиқади. Шундан сўнг, гумонланувчи ошхонадаги ўткир тиғли жисм билан 2 нафар йигитга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 7 апрель куни Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди.

Пичоқланган 2 нафар йигитлар жарроҳлик амалиётидан ўтказилган ҳамда уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

“Шифохонга бордим, аҳволи озроқ оғир эди. Шифокорлар бир нафари йигитни 5 марта, яна бирини 7 марта пичоқланганини маълум қилди. Гумонланувчи жиноятни содир қилиб, уйни ёқиб юборганини айтишмоқда”,- дейди МФЙ ижтимоий ходими.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда Сергели тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

702
0