• 11 809 сум
    -12.42
  • 13 404 сум
    -15.28
  • 142 сум
    1.72
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 809 сум
    -12.42
  • 13 404 сум
    -15.28
  • 142 сум
    1.72
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 16 декабря 2020

Ўзбекистонга четдан келиб тушган пул ўтказмалари ҳақида маълумот берилди

Ўтган йилнинг мос даврида мамлакатга четдан келиб тушган пул ўтказмалари $6,29 млрд долларни ташкил қилган.

1713
0
UzNews.uz

Марказий банкнинг маълум қилишича, жорий йил январь-ноябрь давомида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми $5,44 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан $85 млн долларга ёки 2 фоизга камайди.

Чет элга юборилган трансчегаравий пул ўтказмалари миқдори эса $1,08 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан $119 млн долл ёки 12 фоизга ошди.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо $4,36 млрд долларга етди.

Эслатиб ўтамиз, МБ жорий йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми $4,88 млрд долларни ташкил этгани ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан $148 млн долларга ёки 3 фоизга кам кўрсаткични ташкил қилиши ҳақида маълум қилганди.

1713
0