• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 5 апреля 10:36

Тошкент вилоятида дорихонадан 700 минг сўм пул ўғирлаган эркак 8 йилга қамалди

32 ёшли судланувчи дорихонага бостириб кириб, сотувчига пичоқ ўқталган.

363
0

Аввалроқ, Тошкент вилоятида эркак дорихонага пичоқ билан кириб, пулларни олиб кетгани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик. 

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 13 январь куни тахминан соат 23:05 да Чирчиқ шаҳридаги дорихоналардан бирида содир бўлган. Эркак дорихонага бостириб кириб, пичоқ билан қўрқитиб, кассадан 700 минг сўмни олиб кетган.

Ҳодиса оқибатида сотувчи жабрланмаган. 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Чирчиқ шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар қилди. 

Судда айбланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлган. Унинг таъкидлашича, 15 млн сўмгача кредити ва қарзларининг муддати келганлиги сабаб у маст ҳолатда буни содир қилган. 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

363
0