• 12 832 сум
    -25.54
  • 14 606 сум
    -66.36
  • 164 сум
    0.3
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 832 сум
    -25.54
  • 14 606 сум
    -66.36
  • 164 сум
    0.3
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 28 марта 16:26

Қашқадарёда Солиқ ходими 10 млн сўмдан ортиқ пора билан ушланди

У фуқаронинг солиқдан 150 млн сўм қарздорлигини суд органларидаги танишлари орқали бартараф қилиб беришни ваъда қилган.

183
0
Видеодан кадр

Қашқадарёда Солиқ ходими фуқаронинг солиқ қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига пора олганида қўлга тушди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Қарши шаҳар Солиқ инспекциясининг солиқ маъмурчилиги шўъбаси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2 та дорихона раҳбарининг ишончига киради ва унга нисбатан қўлланилган 150 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини суд органларидаги танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 50 млн сўм талаб қилган.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 млн 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

183
0