• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 марта 15:12

Шавкат Мирзиёев 29 март куни Қозоғистонга боради

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.

347
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди. 

Икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.

Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йилнинг апрель ойи бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг шундай икки томонлама учрашуви Хива шаҳрида бўлиб ўтган эди.

347
0