• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 18 марта 18:14

Хоразмда 3 та туманга янги ҳоким тайинланди

Вилоятнинг Ҳазорасп, Хонқа ва Шовот тумани ҳокимлари алмашди.

380
0

Бугун, 18 март куни халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига  Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан Тупроққалъа туманидаги "New Best Style" МЧЖ таъсисчиси Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич номзодини тавсия этди.

Бундан ташқари, Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов Хонқа тумани ҳокими лавозимига Давлатов Улуғбек Жуманиёзович номзодини тавсия этди. Давлатов Улуғбек Жуманиёзович тайинловга қадар, Янгибозор тумани ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Шовот тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилган номзод - илгари Хонқа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Давлатов Мурадбек Сапарбоевич тайинланди.


380
0