• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 марта 11:41

Мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади

Фарғона вилоятида шундай ҳолат кузатилган ва шу лойиҳа лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш юзасидан тегишли туман халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилган.

69
0
UzNews.uz

Ҳозирда “ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи давом этмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманидаги 37-мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатлар тегишли ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, ҳақиқатдан ҳам ушбу мактабда ходимлар мажбурий овоз беришга жалб этилгани тасдиқланган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Шу муносабат билан, иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур мактабда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш юзасидан тегишли туман халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилди.

"Эслатиб ўтамиз, “ташаббусли бюджет” жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш — мажбурий меҳнат сифатида таснифланиши белгиланган. Агар сиз овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

69
0