• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 марта 10:15

Тошкентда иситиш мавсуми қачон тугатилиши маълум қилинди

Пойтахт ҳокимлиги хонадонларда иситиш мавсумининг якунланиши ҳақида маълумот берди.

532
0
uznews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, белгиланган меъёрларга кўра, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8 даражан дан юқори бўлган 5 кунлик давр тугаган куннинг эртасидан бошлаб тугайди. 

Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18-19 даражадан ва ундан юқори, кечалари эса +8 даражадан пастга тушмаяпти.

Гидрометеорология марказининг прогнозига кўра, яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати +20-22 даражан, кечаси эса +10 даражадан юқори бўлади.

Айни пайтнинг ўзида ҳам пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат +12-13 даражадан ошган, бу иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2024-2025 йиллардаги иситиш мавсуми расман 2025 йил 18-мартда якунлананади.

532
0