• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 13 марта 18:37

Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Тошкентга келди

Ташриф давомида Давлат Думаси Раиси "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гул қўйиб, музейнинг бой экспозицияси билан танишди.

391
0

Тошкент халқаро аэропортида делегация аъзоларини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов кутиб олди. 

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси Раиси "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гул қўйди. 

Меҳмонларга ёдгорлик мажмуасининг мазмун-моҳияти, Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган саркарда аждодларимиз тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

Делегация аъзолари музейнинг бой экспозицияси билан танишдилар. Уларда мажмуанинг ғоявий ва меъморий ечимлари катта таассурот қолдирди.

Мазкур ташриф доирасида делегация аъзоларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ва Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболдаги режалар, шунингдек, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади.

391
0