• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 5 марта 16:06

Қирғизистонда террорчилик тузилмасининг 30 нафар аъзоси қўлга олинди

Ушбу радикал гуруҳнинг асосий мақсади конституциявий тузумига қарши, Қирғизистон расмийлари, махсус хизматлари ва бошқа орган ходимларига нисбатан терактларни режалаштириш бўлган.

109
0
Видеодан кадр

Қирғизистонда амалдорлар, махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши терактлар содир этишни режалаштирган террорчилик тузилмасининг 30 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот маркази хабар берди.

Унга кўра, мазкур гуруҳ аъзолари мунтазам равишда яширин йиғилишлар ўтказиб, уларда радикал мафкура тарғиботи олиб борилган, шунингдек, террорчилик фаолиятини молиялаштириш учун пул маблағлари йиғилган.

Аниқланишича, ушбу радикал гуруҳнинг асосий мақсади Қирғизистон Республикаси конституциявий тузумига қарши "жиҳод" қилиш, шунингдек, Қирғизистон Республикаси расмийлари, махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига нисбатан терактларни режалаштириш бўлган. Гуруҳ аъзоларидан биридан қўлбола портловчи қурилма ясаш бўйича видео йўриқнома олинган. Ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.

109
0