• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 4 марта 15:29

Uzbekistan Airports пойтахт аэропортидаги тижорат майдонларини аукционга қўйди

Лотлар орасида банк хизматлари, умумий овқатланиш, авиакомпания ваколатхоналари ва авиация тозалаш хоналари ҳам бор. Савдолар E-auksion.uz платформасида бўлиб ўтади.

333
0
Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports компанияси E-auksion.uz электрон платформасига Тошкент халқаро аэропорти ва қурилаётган юк терминалидаги майдонни ижарага олиш учун бир нечта лотларни жойлаштирди.

Учиб кетиш терминалида қуйидаги жойлар савдога қўйилган:

• маслаҳат-банк хизматлари кўрсатиш шохобчасини жойлаштириш учун иккинчи қаватда 10 кв.м майдонга эга ҳудуд. Бошланғич йиллик қиймати - 180 млн сўм (ҚҚСсиз);
• хорижий авиакомпания ваколатхонаси пештахтасини жойлаштириш учун 8 кв.м майдонга эга ҳудуд. Бошланғич йиллик қиймати - 96 млн сўм (ҚҚСсиз).

Учиб кетиш залининг стерил ҳудудида халқаро бренд остида фаолият юритувчи умумий овқатланиш шохобчасини жойлаштириш учун 30 кв.м майдон савдога қўйилган. Бошланғич йиллик қиймати - 540 млн сўм (ҚҚСсиз).

Учиб келиш залида CIP-lounge - умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиш учун 40 квадрат метр майдонга эга ҳудуд. Бошланғич баҳоси - 288 млн сўм (ҚҚСсиз).

Шунингдек, аэропорт ҳудудида 72,59 кв.м майдонли бино авиация тозалашини ўтказиш учун перронга чиқиш имконияти билан ижарага берилади. Бошланғич йиллик қиймати - 548,7 млн сўм (ҚҚСсиз).

Янги юк терминалининг маъмурий биносида умумий овқатланиш шохобчаси (ошхона) ни жойлаштириш учун 132,2 кв. м майдон ижарага берилади. Бошланғич йиллик қиймати - 237,9 млн сўм (ҚҚСсиз).

Аукцион савдоси 11 ва 13 март кунлари E-auksion.uz электрон платформасида бўлиб ўтади.

333
0