• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 3 марта 11:10

Ушбу ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати кескин кўтарила бошлайди

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

264
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, кеча кундузи ва ўтган кечаси Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши бошланди.  Ушбу ҳаво массаларининг кириб келиши бугун ҳам давом этади.

Бугун 3 март куни ҳудуднинг катта қисмида қор ёғиши давом этади ва ҳаво ҳарорати 0...-5 даража совуқ атрофида бўлади. Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қор ёғиши тўхтайди.

4 мартда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳали ҳам совуқ антисиклон таъсири сақланиб туради, ҳарорат -2...-7 даража совуқ атрофида бўлади. Кундузи антициклон республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди. Ҳарорат +4...+7 даража илиққача кўтарилади, аммо бу март ойи боши учун меъёрдан нисбатан пастдир.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

5-6 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

7 март куни республика бўйича баъзи жойларда (Фарғона водийсидан ташқари) яна ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Фақат Ўзбекистоннинг шимолида – Устюртда ва Орол бўйи ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳафта ўртасидан ҳарорат жадал кўтарила бошлайди ва  6-7 март кунларига келиб, кечалари +5...+8 даража илиқни, кундуз кунлари +14...+17 даража илиқни, жанубда +20...+22 даража илиқни ташкил этади.

3 март ва 7 март кунлари республиканинг баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкентда 3 март куни вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат 0...-2 даража совуқ бўлади.

4-6 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 7 мартда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 4 март куни кечаси -3...-5 даража совуқ,  кундузи +5...+7 даража илиқ бўлади. 5-7 март куни ҳарорат кечалари +4...+7 даража илиқ, кундуз кунлари +14...+17 даража илиққача кўтарилади.

264
0