• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 марта 10:41

Камера - бўлма, селфи - ўзчеким: айрим хорижий атамаларни ўзбекча муқобилига алмаштириш таклиф этилмоқда

Ҳозирда таклиф этилган 30 та атаманинг ўзбекча муқобили Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари томонидан кўриб чиқилди.

171
0
UzNews.uz

Бир қатор Хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича жамоатчилик юборган таклифлар Ўзбекистон Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан кўриб чиқилди.

Ҳозирда 30 та атаманинг ўзбекча муқобили таклиф этилмоқда. Улардан айримлари қуйидагилар:

Айсберг — Музтоғ;
Брусчатка — Йўлғишт;
Дискуссия — Баҳс, мунозара;
Зона — Ҳудуд;
Инструмент — Иш қуроли;
Интенсив — Жадал;
Камера — Бўлма;
Конструкция — Тузилма;
Координатор — Мувофиқлаштирувчи;
Коридор — Йўлак;
Лидер — Йўлбошчи, етакчи;
Маршрут — Йўналиш;
Прогресс, прогрессив — Илғор, ривожланиш;
Доставка — Етказиш.

Қолган атамалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. У ерда ҳар бир атама бўйича изоҳлар мавжуд. Унда исталган киши ўз фикри ва бошқа муқобилларини қолдириши мумкин.

171
0