• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 1 марта 2025

Жиззахда абитуриентлардан $20 минг талаб қилган мактаб директори ўринбосари ушланди

У абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиҳонларнинг тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали олиб беришни ваъда берган.

842
0
Видеодан кадр

Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактабларидан бирининг директор ўринбосари қўлга олинди.

У абитуриентларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришда йўналиш бўйича кимё ва биология фанларидан имтиёз берувчи миллий сертификат олиш бўйича имтиҳонларнинг тест саволлари ва жавобларини мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган. Директор ўринбосари келишилган пулдан 8 минг АҚШ доллари ва 156 млн сўмни олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

842
0