• 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 1 марта 2025

Тошкент вилояти ССБ масъул ходими $40 минг пора билан ушланди

У Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали сотишга келишган.

514
0
Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маъсул ходими қўлга олинди. У Бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 40 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

514
0