• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 26 февраля 2025

Тошкентдаги боғчада тарбиячи овқат ейишни хоҳламаган болани стулга скотчлаб қўйди

Пойтахт мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

1209
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги хусусий боғчалардан бирида овқат ейишни истамаган бола стулга скотчлаб қўйилгани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, Юнусобод туманидаги First Daycare хусусий мактабгача таълим ташкилотида 2025 йил 21 февраль куни тарбиячи С.А. ва тарбиячи ёрдамчиси Х.М. тарбияланувчилардан бирини овқат емагани учун стулга скотчлагани аниқланган.

Ташкилот маъмурияти тарбиячи С.А., тарбиячи ёрдамчиси Х.М. билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилган ва улар ишдан бўшатилган.

"Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз", - дейилади хабарда.

1209
0