• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 февраля 12:17

"Мен Валломовман, хоҳлаганингни олиб кел" — Фарғонада бир гуруҳ шахслар game club’да жанжал кўтарди — видео

Компьютер ўйинлари клубида етти нафар танишлар тинчлик сақлашни сўраган клуб ходимларини калтаклади.

638
0
Видеодан кадр / Kun.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги компьютер ўйинлари клубларидан бирида йигитлар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди. Видеода айнан жанжал кўтарган шахс ўзини Отабек Валломов эканини, хоҳлаган одамни чақириб келса, "гаплашиб" қўйишини айтган. Вилоят ИИБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона шаҳар Офтоб кўчасида жойлашган компьютер ўйинлари клубида етти нафар танишлар ўзаро бақир-чақир қилиб, компьютер ўйнашганлиги учун клуб иш бошқарувчиси Ф.Х. томонидан уларга эътироз билдирилган.

Натижада, ўзаро келишмовчилик сабабли фуқаро О.В. унинг юз қисмига уриб юборган ва жанжалга унинг шериклари ҳам қўшилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар О.В., М.Қ. ҳамда Н.М.ларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, уларнинг яна уч нафар шерикларига нисбатан маъмурий тартибда баённома расмийлаштирилган.

"Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган. Якунига кўра қонун устуворлиги, жазо муқаррарлиги таъминланади", - дейилади хабарда.

638
0