• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 февраля 2025

Муҳожирлар бўлган қайиқ Панама қирғоқларида чўкиб кетди

Панама ҳукумати ҳалокатга учраган қайиқ ҳудудида қутқарув операциясини бошлаган.

568
0
minuto30.com

Панама ҳудудида бортида 21 нафар муҳожир бўлган қайиқ ҳалокатга учради, улардан 19 нафари Венесуэла ва Колумбиядан келган муҳожирлар эди, дея хабар бермоқда Minuto30 портали.

"Панама миллий чегара хизмати Гуна-Ял сувларида қайиқ чўкиб кетганини тасдиқлади. Бортида 21 киши, жумладан, 19 нафар колумбиялик ва венесуэлалик муҳожир, шунингдек, икки нафар асли панамалик, тахминларга кўра, капитан ва унинг ёрдамчиси бўлган," - дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса минтақадаги ёмон об-ҳаво туфайли юзага келган кучли тўлқинлар сабабли содир бўлган. Панама ҳукумати ҳалокатга учраган қайиқ ҳудудида қутқарув операциясини бошлаган.

Қайд этилишича, йўловчиларнинг қаерда эканлиги номаълумлигича қолмоқда. Қайиқ 21 февраль куни Дибин секторидан Пуэрто-Обалдия йўналишида сузиб кетган.

568
0