• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 февраля 11:21

Перуда самолёт икки қаватли бинога қулаб тушди

Самолёт қулаши натижасида икки киши жабрланган, улардан бирининг аҳволи оғир.

285
0
Видеодан кадр

Перунинг Лима провинциясида икки қаватли бинога қулаб тушиши натижасида икки киши жабрланган. Маҳаллий La República нашрининг хабар беришича, воқеа Сан-Бартоло ҳудудида содир бўлган. Қайд этилишича, жабрланганлар экипаж аъзолари бўлган. Улардан бирининг аҳволи шифокорлар томонидан оғир дея баҳоланмоқда.

Нашр самолёт йўловчиларининг аниқ сонини маълум қилмаган, бироқ маҳаллий ўт ўчирувчилар 55 ёшли эркак учувчини қутқариб қолишга муваффақ бўлганини таъкидлаган.

"Самолёт уйга урилиб, катта қора тутун чиқариб ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, экипажнинг икки аъзоси жароҳатланган. Жабрланганлар зудлик билан касалхонага ётқизилганини қўшимча қилади." деб ёзади газета.

Нашрнинг қўшимча қилишича, самолёт қулаши оқибатида самолёт корпуси уй томига тиқилиб қолган, қолган қолдиқлар эса "кўчада ёниб кетган."

285
0