• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Политика 18 февраля 2025

АҚШ давлат котиби "Ҳамас"ни ҳарбий ёки ҳукумат кучи сифатида мавжуд бўла олмаслигини айтди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан учрашиб, у билан Ғазодаги қуролли можарони муҳокама қилди.

665
0
aurora-israel.co.il

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Яқин Шарқ бўйлаб биринчи сафари доирасида Исроил бош вазири Нетаняху билан учрашди. Марко Рубио Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан учрашиб, у билан Ғазодаги қуролли можаро, Сурия ва Ливан муаммолари, Эрон таҳдидларини муҳокама қилди.

Марко Рубио Исроилни Дональд Трамп сўзсиз қўллаб-қувватлашига ишонтирди. АҚШ президенти яқинда Ғазо бўйича лойиҳани эълон қилди ва кенг кўламли ўзгаришлар учун анклавни Америка назоратига топширишни, аҳолисини эса кўчиришни таклиф қилди.

"Ҳамас" ҳарбий ёки ҳукумат кучи сифатида мавжуд бўла олмайди," - деди Марко Рубио.

Рубионинг фикрича, бу - минтақада тинчликка эришишнинг ягона йўли. "Биз доимо бир жойда бўлиб, такрорланадиган абадий сиклни давом эттира олмаймиз. Президентимиз бу борада жуда аниқ фикр билдирди," - деди Рубио.

Унинг таъкидлашича, "Ҳамас" ҳарбий ёки ҳукумат кучи сифатида мавжуд бўла олмайди. "У бошқарадиган, ҳал қиладиган, зўравонлик билан таҳдид қиладиган куч сифатида мавжуд экан, тинчлик бўлиши мумкин эмас," - дея қўшимча қилди АҚШ Давлат кобити.

665
0