• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 14 февраля 11:04

Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган 26 ёшли йигит қамалди

У вояга етмаган қизни ўз машинасига чақириб, унга уятли ҳаракатлар қилган.

202
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган Ж.У. (эркак) жорий йилнинг 12 февраль соат 16:00 атрофида  Янгиҳаёт тумани Йўлдош-1 мавзесида ўз автомашинасида вояга етмаган Р.С. (аёл) га  шаҳвоний шилқимлик қилган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Янгиҳаёт  тумани судида кўриб чиқилди. 

Судда судланувчи 

Ж.У. айбига иқрорлик билдириб, автомашинасига вояга етмаган Р.С.ни чақириб, унга уятли ҳаракатлар қилганлигини, ҳозирда қилган қилмишларидан пушаймонда эканлигини, бошқа бундай ҳуқуқбузарлик содир қилмаслигини билдириб кўрсатма берган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи МЖтКнинг 41-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

202
0