• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 12 февраля 19:34

Наманганда қора Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб, қочиб кетди — видео

Пиёда воқеа жойида вафот этган. Вилоятда барча қора рангли Gentra’лар олиб келиниб, текширилмоқда.

570
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Наманганда қора рангли Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб, воқеа жойидан қочгани ва вилоятдаги барча қора рангли Gentra’лар текширувдан ўтказилаётгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди. 

Аниқланишича, жорий йилнинг 11 февраль куни соат 06:40 ларда номаълум шахс ўзининг бошқарувида бўлган Gentra русумли автомашинасида Наманган шаҳар А.Темур кўчасида ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Наманган шаҳрида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 117-моддаси 2-қисми ва 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Номаълум ҳайдовчини топиш бўйича ўтказилаётган тезкор қидирув ишлари юзасидан қора рангли Gentra русумли автомашиналар мутахассислар томонидан текширилиб, текширув якунлангандан сўнг рухсат берилмоқда.

"Шу сабабли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан одам ўлимига сабабчи бўлиб, жавобгарликдан қутулмоқчи бўлган ҳайдовчини топиш мақсадида ўтказилаётган тезкор қидирув ишларини ва бу борадаги ички ишлар органлари ходимларининг саъй-ҳаракатларини нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз", - дейилади хабарда.

570
0