• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 12 февраля 13:40

Самарқандда йўловчи автобус ЙТҲга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди — видео

Автобус ҳайдовчиси Cobalt'нинг тезлигини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб юборган ва тормозни кескин равишда босган.

165
0
UzNews.uz коллажи

Самарқанд вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати хабарига кўра, 11 февраль куни соат 7:00 лар атрофида Жомбой тумани "Самарқанд" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Zhong tong" русумли автобус ҳаракатланиб келаётиб кўприк устида йўл-транспорт ҳодисаси учраган. 

Аниқланишича, автобус ҳайдовчиси Cobalt русумли транспорт воситасининг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб юборган ва тормозни кескин равишда босган. Оқибатда бир нафар йўловчи тиббиёт бирлашмасида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг якуний хулосасига кўра жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

165
0