• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 11 февраля 15:18

Гватемалада автобус билан содир бўлган ЙТҲда 53 киши ҳалок бўлди

Гватемала президенти йўл-транспортда ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.

86
0
Prensa Libre: Byron Baiza

Гватемалада шаҳарлараро автобус ва иккита енгил автомобиль иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 53 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Soy502 ахборот портали маҳаллий прокуратурага таяниб хабар берди.

ЙТҲ кеча, 10 февраль куни эрталаб содир бўлган. Портал аввалроқ автобус иккита енгил автомобиль билан тўқнашувдан сўнг Ла-Пас дамбаси билан туташган Белиз кўпригидаги жарликка қулаб тушгани ҳақида хабар берган эди.

"Шаҳарлараро автобус ЙТҲдан сўнг Ла-Пас шоссесидаги жарликка тушиб кетди. Прокуратура йўл-транспорт ҳодисаси жойида 53 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади," - дейилади хабарда.

Миллий суд экспертизаси институтига автобус ҳайдовчиси ва унинг ёрдамчисини токсикологик текширувдан ўтказиш топширилди. Прокуратура ҳодиса жойига туташ ҳудудда кузатув камералари мониторингини олиб бормоқда, шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатмаларини тўпламоқда.

Гватемала президенти Бернардо Аревало ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.

86
0