• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 февраля 2025

Навоий ИЭС иссиқлик энергияси нархининг ошиши ҳисобига 4,5 млрд сўм қўшимча фойда олди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси асоссиз олинган даромадни қайтариш тўғрисида кўрсатма берди.

1050
0
Navoiy IES AJ

Ўтказилган ўрганишлар давомида "NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI" АЖ томонидан сув таъминоти ва канализатсия хизматларини кўрсатувчи "Иссиқлик манбаи" ДУКга иссиқлик энергияси юқори нархда сотилаётгани аниқланган.

Бу эса 4,5 млрд сўм асоссиз қўшимча даромад олишга сабаб бўлган, дея хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг махсус комиссияси томонидан "NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI" АЖга нисбатан иш қўзғатилган. Компанияга асоссиз олинган 4,5 млрд сўмни қайтариш бўйича кўрсатма берилган.

Бундан ташқари, "NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI" АЖга нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима жазоси тайинланди.

Шунингдек, махсус комиссиянинг қарор ва кўрсатмалари ўз вақтида ижро этилмагани учун иқтисодий судга даъво аризаси киритилган. Суд даъво талабларини қондирди.

Натижада асоссиз олинган 4,5 млрд сўм "Иссиқлик манбаи" ДУКга қайтарилган.

1050
0