• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 февраля 12:47

Самара вилояти собиқ ҳокими ва унинг рафиқаси ўлдириб кетилди, уларнинг набираси ҳибсга олинди

Хабарда айтилишича, собиқ ҳоким ва унинг рафиқаси отиб ўлдирилмаган, балки улар калтакланиб, уларнинг жасадлари бир ой давомида консерваланган ҳолда бочкаларда сақланган.

598
0
АГН Москва

Самаранинг собиқ мери Виктор Тархов ва унинг рафиқаси Наталя отиб ўлдирилди, қотилликда гумон қилиниб, уларнинг набираси қўлга олинган. Бу ҳақда Самара вилояти Тергов бошқармаси маълум қилди.

Манбага кўра, қотиллик тахминан бир ой олдин содир бўлган, қотилликдан олдин собиқ ҳоким рафиқаси билан Финляндиядан Россияга учиб келган. Уларнинг набираси ҳибсга олинган, бироқ у кўрсатма беришдан бош тортмоқда, дейилади хабарда. Тергов айнан у бобоси ва бувисининг телефонларидан СМС юборганига ишончи ҳосил қилмоқда.

Шунингдек, тергов версиясига кўра, қотилликдан сўнг гумонланувчи ўлдирилганларнинг мол-мулкини, жумладан, собиқ ҳокимга тегишли бўлган иконалар тўплами ва автомобилларни сотиб юборган.

"Бошқа манбаларга кўра, собиқ ҳоким ва унинг турмуш ўртоғи отиб ўлдирилмаган, балки калтаклаб ўлдирилган, шундан сўнг уларнинг жасадлари бир ой давомида консерваланган ҳолда бочкаларда сақланган," - дейилади хабарда.

598
0