• 12 130 сум
    32.08
  • 14 245 сум
    50.98
  • 153 сум
    1.27
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 130 сум
    32.08
  • 14 245 сум
    50.98
  • 153 сум
    1.27
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 5 февраля 13:05

Ўзбекистон ва Малайзия қандай ҳужжатлар имзолади — рўйхат

Қабул қилинган ҳужжатлар орасида олий таълим, соғлиқни сақлаш, маданият соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар, "ақлли" шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги протокол ва бошқалар бор.

403
0
president.uz

Куала-Лумпурда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

 — Маҳсулотларнинг "ҳалол" стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим;
— Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Суд-экспертлик фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисида битим;
— "Ақлли" шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
— 2025-2026 йилларга мўлжалланган Коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа.

403
0