• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 3 февраля 21:08

Тошкентдаги савдо мажмуада 45 ёшли аёл лифт тошлари қисиб қолиши оқибатида вафот этди

Бош прокуратура ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

925
0
Иллюстрация

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдивнонинг UzNews.uz’га хабар қилишича, 2025 йил 3 февраль куни соат 11:10 да Олмазор тумани "Чилтўғон" МФЙ ҳудудида жойлашган савдо мажмуада фаррош лавозимида ишловчи 1979 йилда туғилган Ш.М. лифтни ҳаракатланиш шахтасидаги шиша ойналарни тозалаётган бўлган.

Шу пайт у шахтанинг бурчак қисмида турган вақтида, лифт эшиклари ёпилиб, лифт тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган. Лифтни ҳаракатга келтирувчи қисми бўлган тошлар пастга, яъни Ш.М. турган жойга қараб ҳаракатланиб, уни қисиб қолган. Оқибатда аёл вафот этган.

Аниқланишича, Ш.М. мазкур мажмуасига 2020 йилда фаррош лавозимига ишга қабул қилинган.

Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган. Воқеа жойи кўздан кечирилиб, воқеа тасвирланган видеоёзувлар баённома асосида олинган, марҳуманинг вафот этганлиги ҳолати бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

925
0