• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 29 января 12:17

Тошкентда 203 кишини 63 млрд сўмга "ухлатган" автосалон ходимларига суд ҳукми ўқилди

Улар $200 пул эвазига фуқароларни алдаб, уларнинг номига машина расмийлаштириб олган.

526
0

Тошкентда фуқароларни алдаб, уларнинг номига машина олган 6 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Маълум қилинишича, судланувчилар чет элдан машина olib сотиш масаласида МЧЖ фаолиятини йўлга қўйган.

Банкдан жабрланувчилар номига машина олдириб, 203 нафар фуқарога турли миқдорда пул беришади.

"Машина олиб берсангиз, ўзимиз ойма-oy тўлаймиз",- дейишди. Лекин бошланишига ҳам тўловни тўламади. Қочиб юришди",- дейди жабрланувчи.

Аниқланишича, умумий зарар 62 млрд сўм бўлган.

Ҳолат юзасидан суд иши Шайхонтоҳур тумани судида кўриб чиқилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчига ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

526
0