• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 20 декабря 2020

Қаршида “ГАИ” автомашинаси ёниб кетди — видео

ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича маълумот берди.

969
0
Видеодан кадр

Кеча, ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ЙПХ автомашинаси ёниб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди. 

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ҳодиса бўйича маълумот берди.  

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 16:50 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган вилоят ҳокимлиги биносининг рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими М. Оймуродов бошқарувидаги “Ласетти” русумли махсус хизмат автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган. 

“Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин тез фурсатларда бартараф этилган. Транспорт воситасининг двигатель ва капот қисми зарарланган” – дейилади хабарда.

Мазкур ҳодиса юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

969
0