• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 21 января 23:41

Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

BYD, Matiz ва ГАЗ-32221 машиналари тўқнашуви оқибатида 32 ёшли йўловчи вафот этган.

428
0

Жорий йилнинг 21 январь куни  соат 09:40 атрофида Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли  кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.  

Маълум бўлишича, 1965 йилда туғилган ҳайдовчи О.С. ГАЗ-32221 русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 1993 йилда туғилган  пиёда Д.Т.ни уриб юборган.  

Сўнгра руль бошқарувини йўқотиб, З.З. бошқарувидаги BYD русумли автомашинасига тўқнашган. Тўқнашув зарбидан сўнг, BYD автомашинаси ҳайдовчи Р.Т. бошқарувидаги Matiz русумли автомашинаси билан тўқнашган.  

Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

428
0