• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 16 января 10:31

Истанбулда қалбаки спиртдан вафот этган ўзбеклар сони 10 нафарга етди

Бош консулхонага яна 4 та эркак киши вафот этганлиги бўйича мурожаатлар келиб тушган.

174
0
Shutterstock

Жорий йилнинг 15 январь куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага 4 нафар фуқаронинг (барчаси эркак киши) сохта спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этганлиги бўйича мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда Бош консулхона Матбуот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ, 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик.

Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Бош консулхона барча Ўзбекистон фуқароларини эҳтиёт чоралари кўришга, шахсий хавфсизликка риоя қилишга ва зарур ҳолларда Бош консулхонага мурожаат қилишга чақиради.

Алоқа учун:

+90 (553) 541-17-17

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, мазкур ишда гумонланган 2 нафар Туркманистон фуқароси ушланган эди.


174
0