• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 15 января 21:45

Тошкентда 13 ёшли қизга шилқимлик қилган автобус кондукторига суд ҳукми ўқилди

У мактабдан қайтаётган ўқувчи қизнинг юзидан силаб, бошидан ўпиб, шаҳвоний шилқимлик содир этган.

398
0
UzNews.uz

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 декабрь куни 2012 йилда туғилган вояга етмаган С.С. Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган  мактабдан автобусда қайтаётган бўлган. 

Шу вақтда автобус кондуктори Т.Б. унга ҳар хил саволлар бериб, юзидан силаб, бошидан ўпиб, шаҳвоний шилқимлик содир этган. 

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилди.

Суд мажлисида судланувчи Т.Б. қилмишидан пушаймонда эканлиги, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён қилиб, суддан енгиллик беришни сўради. 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи  МЖтКнинг 41-1 моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

398
0