• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 13 января 21:31

Тошкентда пиёдаларга йўл бериш учун тўхтаган автомобиль 2 нафар пиёдани уриб юборди — видео

BYD автомобили оралиқ масофани сақлай олмасдан, Nissan автомобилига урилган.

823
0

Жорий йилнинг 7 январь куни соат 16:45 да Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчаси 53-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Маълум бўлишича, 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Л. BYD русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида тартиб солинган пиёдалар ўтиш жойида ўзидан олдинда пиёдаларга йўл бериш мақсадида тўхтаган 1966 йилда туғилган З.Э. бошқарувидаги Nissan русумли автомашинасининг орқа қисмига тўқнашган. 

Оқибатда тўқнашув зарбидан сўнг, Nissan автомашинаси қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб йўлни кесиб ўтаётган 2003 йилда туғилган пиёда А.Ў. ва 1992 йилда туғилган А.З.ни уриб юборган. 

ЙТҲ натижасида пиёдаларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

823
0