• 11 986 сум
    10.94
  • 13 938 сум
    -83.08
  • 164 сум
    0.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 986 сум
    10.94
  • 13 938 сум
    -83.08
  • 164 сум
    0.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 января 2025

Жиззахда эркак кулвар илонни тириклайин еб ташлади — видео

Эркакка нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан БҲМнинг 20 бараварида жарима қўлланилди ва 1 млн сўмдан ортиқ табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

1002
0
Видеодан кадр

Жиззахда бир эркак илонни тириклигича еб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Экология бошқармаси муносабат билдирди.

Унга кўра, ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида ушбу ҳолат  фуқаро  Қ.Ҳ. томонидан  содир этилганлиги  маълум бўлди. 

Фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунининг 4,30,51,53-моддалари талабларини бузган, деб ҳисобланди.

Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн.) миқдорида  жарима қўлланиллди.

Шунингдек,  1 125 000 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

1002
0