• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 10 января 15:15

Сирдарёда ФВБ тезкор бўлинмаси бошлиғи $7 минг пора олаётган вақтида ушланди — видео

Гумонланувчи ушбу маблағ эвазига фуқарони танишлари орқали ишга жойлаштиришни ваъда қилган.

341
0
Видеодан кадр

Тадбир давомида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бўлинмаси бошлиғи 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Гумонланувчи ушбу пулни 1995 йилда туғилган Гулистон шаҳрида яшовчи фуқарони шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига юқори мартабали танишлари орқали ишга жойлаштиргани учун талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в" банди (фирибгарлик) ва 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

341
0